«Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимҳен «Барселона» қизиқишлари доирасига тушган. Бу ҳақда A Spor нашри хабар берди.
Каталония клуби нигериялик футболчи трансфери учун 100 миллион евро таклиф қилган, аммо истанбулликлардан рад жавобини олди.
«Галатасарой» ўз форвардини 150 миллион евродан кам маблағга қўйиб юбориш ниятида эмас. Унинг Туркия гранди билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. Бу мавсум 27 ёшли нигериялик ҳужумчи Туркия Суперлигасида 20 та ўйинда 13 гол ва 4 ассист қайд этган.
Аввалроқ «ПСЖ» ва «Реал»нинг Осимҳен учун курашиши маълум қилинганди.