«Галатасарой» ва «Манчестер Сити» дарвозабон Эдерсон борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Туркия клуби бразилиялик 31 ёшли кипернинг трансфери учун 10 миллион евро таклиф қилган. Бироқ «шаҳарликлар» Эдерсоннинг нархини юқори баҳолайди.
Инглиз клуби Эдерсон кетса, «ПСЖ» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма билан шартнома имзолаши мумкин. Италиялик футболчи ҳам Пеп Гвардиола жамоасида тўп тепишни хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эдерсон 2017 йилдан бери «шаҳарликлар» cафида тўп сурмоқда. Футболчининг клуб билан амалдаги битими 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ «Сити» бош мураббийи жамоа асосий дарвозабонининг келажаги ҳақидаги саволга фикр билдирганди.