Халқаро футбол федерацияси (FIFA) 2026 йилги Жаҳон чемпионати давомида эълон қилинган хабарлар ва изоҳлар таҳлили натижаларини тақдим этди. Ҳисобот ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Мусобақа давомида автоматик тизим орқали 17 миллиондан ортиқ пост ва изоҳ текширилди. Уларнинг 240 мингтаси ҳақоратомуз мазмунда экани аниқланди.
Изоҳларнинг 43 фоизи ўйин ва натижаларга тааллуқли бўлган. Ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг 12 фоизида ирқчилик, 9 фоизида коррупцияга оид айбловлар, 8 фоизида зўравонлик билан таҳдид қилиш, 7 фоизида эса ксенофобия ҳолатлари қайд этилган.
Франция энг кўп танқид ва ҳақоратларга учраган миллий жамоа бўлди — уларга нисбатан 18 мингдан ортиқ ҳақоратли ҳолат аниқланган. Уларнинг 33 фоизи ирқчилик билан боғлиқ деб топилган.
Англия иккинчи ўринни эгаллади. Инглизларга нисбатан билдирилган ҳақоратларнинг 43 фоизи умумий мазмунда бўлган, ирқчилик ва ксенофобия билан боғлиқ ҳолатлар эса жами 21 фоизни ташкил этган.
Ҳақоратомуз изоҳларнинг энг кўпи Европадан (29,7 фоиз) келиб тушган. Кейинги ўринларда Жанубий Америка (28,1 фоиз) ва Шимолий Америка (22,5 фоиз) қайд этилган.
Ирқчилик руҳидаги изоҳларни эса энг кўп аргентиналик фойдаланувчилар ёзган.
Франция — 2026 йилги ЖЧда энг кўп танқид ва ҳақоратларга учраган жамоа
Футбол
13 октябр, 08:10
10
FIFA мундиал давомидаги хабарлар ва изоҳлар таҳлили натижаларини эълон қилди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади