«Эвертон» ҳимоячиси Виталий Миколенко жамоа билан янги меҳнат шартномасига имзо чекди.
Янги битим шартларига кўра, Украина миллий жамоаси футболчиси «ирислар» шарафини 2029 йилнинг ёзига қадар ҳимоя қиладиган бўлди.
27 ёшли Миколенко инглиз клуби сафига 2022 йилда Киевнинг «Динамо» жамоасидан келиб қўшилган эди.
Якунланган мавсумда у барча турнирлар доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та ассистни қайд этди.
«Эвертон» 49 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаган эди.