Live
2
Ўзбек

«Эвертон» Галлаҳер учун асосий даъвогарга айланди

Футбол
14 ноябр, 11:56
Футболчининг «тақачилар» билан шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
«Эвертон» Галлаҳер учун асосий даъвогарга айланди
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» марказий яримҳимоячиси Конор Галлаҳер «Эвертон» қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда BBC Sport нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, «ирислар» январ ойида англиялик 26 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради. Бироқ бу трансфер футболчининг сотувга қўйилишига боғлиқ бўлади. Яъни «Тоттенҳэм» мавсум ўртасида англиялик футболчини қўйиб юборишга тайёрми ёки йўқми — масала шу орқали ҳал бўлади.

Бу мавсумда Конор барча турнирлар доирасида д 9 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Футболчининг «тақачилар» билан шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 32 миллион еврога баҳоламоқда.

Бугунги янгиликлар