«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ марказий ҳимоячиси Эрик Байи фаолиятини океан ортида давом эттиради.
Ивуарлик 31 ёшли футболчи эркин агент сифатида АҚШнинг «Коламбус Крю» клубига кўчиб ўтди.
Томонлар ўртасидаги шартнома 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Шунингдек, келишувда 2027/2028 ва 2028/2029 йилги мавсумлар учун шартномани узайтириш имкони ҳам назарда тутилган. Бу МЛС 2027 йил ёзидан бошлаб мусобақани «куз–баҳор» тизимида ўтказишга ўтиши билан боғлиқ.
Байи фаолияти давомида «Манчестер Юнайтед»дан ташқари «Эспанёл», «Вилярреал», «Марсел» ва «Бешиктош» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Айни вақтда «Коламбус Крю» МЛС Шарқий конференцияси мусобақа жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.