Бугун
43
Ўзбек

Енгил атлетика. Ўзбекистон III Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Бошқа спортлар
26 август, 03:15
Тошкентда ўтган турнир қимматли рейтинг очколарини тақдим қилди.
Енгил атлетика. Ўзбекистон III Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди
Foto: Olympic uz

23-25 август кунлари Тошкентда енгил атлетика бўйича III Марказий Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Турнирда 9 давлатдан 300 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.

МОҚ матбуот хизмати ёзишича, ушбу мусобақа келаси йил Пекин шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан янада аҳамиятли эди.

Муросасиз баҳслар якунига кўра, ўзбекистонлик спортчилар 22 та олтин, 20 та кумуш ва 19 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.

Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақа орқали Ўзбекистон жамоаси мураббийлар штаби атлетларнинг Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлигини ҳам кўздан кечириб олди.

Бугунги янгиликлар