«Реал»дан ижарага олинган «Лион» ҳужумчиси Эндрик келажаги, жумладан, келаси мавсумда Франция жамоасида қолиши имкониятини муҳокама қилди.
«Ҳақиқатан ҳам билмайман. Агар «Реал»га қайтишга тўғри келса, мамнуният билан қайтаман. Агар бошқа клубда фаолиятимни давом эттириш имконияти пайдо бўлса — шундай бўлар. «Лион»ни Чемпионлар Лигасига олиб чиқа олишимизга жуда умид қиламан — бу клуб мос бўлган даража», — деди Эндрик Canal Plus Footга берган интервюсида.
Жорий мавсумда 19 ёшли бразилиялик ҳужумчи «Лион» сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 7 та голли узатма етказиб берди. Форвард ижараси ушбу мавсум охиригача мўлжалланган.