Бугун
215
Ўзбек

Эндрик «Лион»даги жамоадошларига Play Station 5 совға қилди

Футбол
12 феврал, 13:05
Ҳар бири тахминан 1900 евро турадиган POGA PS5'ни йўл-йўлакай ҳам ўйнаш мумкин.
Эндрик «Лион»даги жамоадошларига Play Station 5 совға қилди
Foto: Getty Images

Эндрик «Лион»нинг барча футболчиларига совғалар улашди.

Француз клубида январ ойидан бери ижара асосида тўп тепаётган бразилиялик 19 ёшли футболчи жамоадошларига POGA Play Station 5 тақдим қилди.

Эндрик ўзининг Instagram саҳифасида жамоа кийиниш хонасидан сурат жойлади. Суратда йўлда ҳам ўйнаш имконини берадиган, ўрнатилган дисплейли PlayStation 5 учун махсус кейслар бор эди. Уларда «Лион»нинг ҳар бир ўйинчисининг исми, рақами ва мамлакатининг байроғи кўрсатилган.

Endrik jamoadoshlariga PS5 sovg`a qildi
Foto: Endrikning sahifasidan

ESPN Brasil маълумотига кўра, бир дона PS5'нинг (индивидуал безак ва ёзувларсиз) нархи тахминан 1900 еврони ташкил этади.

«Реал»на тегишли форвард «Лион» сафида 6 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол урли ва 2 та голли узатма берди. Шунингдек, Эндрик 2 бор сариқ ва 1 марта қизил карточка олди.

Бугунги янгиликлар