Чоракфиналда Костюк ҳамюрти Элина Свитолинадан устун келди. Яримфинал босқичида Костюк россиялик Мирра Андреевага имкониятни бой бериб қўйди.
«Чоракфинал ўйинидан кейин янграган олқишларни ҳеч қачон унутмайман. Бу мен билан абадий қолади. Бу спорт турида мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши аҳамиятга эга эмаслигини айтган ҳеч бир кимсага энди ишонмайман, — мен унинг таъсирини ўзимда ҳис қилдим. Яримфиналга чиққанимдан жуда ҳам хурсандман, аммо ростини айтсам, айнан ўша сониялар мен учун бу турнирдаги энг муҳим лаҳза бўлди», — дея Костюкнинг сўзларини келтирди Punto de Break.
Эслатиб ўтамиз, «Ролан Гаррос» мусобақаси финалида Андреева яримфиналда бошқа бир россияликни, Диана Шнайдер, мағлуб этган Полша вакиласи Майя Хвалинска билан баҳс олиб боради.