Бугун
30
Ўзбек

Эдерсон АПЛни энг кўп ассист қайд этган дарвозабон сифатида тарк этди

Футбол
2 сентябр, 08:37
Бразилиялик 32 ёшли футболчи "Сити" либосида тарих ярата олди.
Эдерсон АПЛни энг кўп ассист қайд этган дарвозабон сифатида тарк этди
Photo: gettyimages

«Фенербаҳче» клуби Эдерсоннинг трансферини эълон қилди. Бразилиялик 32 ёшли кипер Туркия клуби билан 3 йиллик шартнома имзолайди. Шунингдек, келишувга кўра, томонлар келишув муддатини бир йилга узайтириши мумкин.

Эдерсон «Сити» либосида ажойиб статистика қайд этиш орқали ўзига хос тарих ярата олган футболчи сифатида жамоани тарк этди. Посбон “шаҳарликлар” таркибида 7 та ассистни амалга оширди ва бу ишни АПЛда бошқа ҳеч ким бажара олмаган.

Петер Шмейхел, Тим Ҳовард ва Алиссон каби дарвозабонларда 3 тадан ассист мавжуд бўлса, «Арсенал» собиқ посбони Девид Симен ва «Ливерпул» қўрғони бўлган Пепе Рейна 4 тадан голли узаматмани амалга оширган. Собиқ «Тоттенҳем»чи Пол Робинсон рўйхатда 5 та ассисти билан 2 ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги янгиликлар