Бугун
14
Ўзбек

Де Брюйне Чемпионлар Лигасида ассистлар бўйича яримҳимоячилар орасида 5-ўринга чиқди

Футбол
2 октябр, 04:22
34 ёшли белгиялик футболчи ҳисобида 26 та голли узатма бор.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Де Брюйне Чемпионлар Лигасида ассистлар бўйича яримҳимоячилар орасида 5-ўринга чиқди
Фото: AFP

«Наполи» футболчиси Кевин де Брюйне Чемпионлар Лигасида ассистлар бўйича яримҳимоячилар орасида 5-ўринга чиқди.

Кевин Чемпионлар Лигаси умумий босқичи 2-туридаги «Спортинг»га қарши ўйинда (2:1) Расмус Ҳойлундга 2 ассист амалга оширди. 34 ёшли белгиялик футболчи ҳисобида энди Чемпионлар Лигаси ўйинларида 26 та голли узатма бор.

Бу кўрсаткич бўйича у Зинедин Зидан ва Андрес Иниеста билан тенглашди. Яримҳимоячилар орасида фақат Райан Гиггз (41), Анхел ди Мария (38), Девид Бекхэм (36) ва Хави (31) ундан кўпроқ ассист қилган.

Бугунги янгиликлар