Лондоннинг «Челси» жамоаси мухлислари клуб раҳбариятига қарши норозилик намойиши ўтказишни режалаштирмоқда. Бу тадбир АПЛ 22-тури доирасида «Брентфорд»га қарши кечадиган уй учрашуви вақтида бўлиб ўтади. Ушбу беллашув 17 январ кунига белгиланган.
Манбага кўра, ижтимоий тармоқларда мухлислар «клубнинг бошқа моделлари ва стратегиясига, хусусан, клубнинг ҳаммуассиси Бехдад Эгбали ва «Челси» спорт директорларига қарши норозиликка бирлашайлик» деган чақириқни тарқатган.
Эътиборли жиҳати, норозилик ҳаракатлари янги бош мураббий лавозимига номзодлар билан боғлиқ эмас. Мухлислар ўз асосий талабларини шундай тушунтирган: «Рекорд даражада сарфланган маблағлар ва ёш футболчиларни жалб қилиш стратегияси ўйин даражасини яхшилай олмади. Муваффақиятсиз, тажрибасиз ва доимо ўзгариб турадиган таркиб учун масъулият мураббийлар зиммасида».