«Челси» собиқ дарвозабони Петр Чех клубнинг ҳозирги ҳолати аввалгисидан мутлақо фарқ қилишини айтиб ўтди.
«Ҳаммаси бошқача. Агар мен ҳар куни клубда бўлганимда, эҳтимол, «Челси»ни танирдим ва бошқача кўрган бўлардим.
Ташқаридан қараганда эса солиштириш қийин, чунки клубнинг қараши, ишлаш услуби ва мақсадлари ўзгарган. Бу аввалги «Челси»дан мутлақо фарқ қилади.
Бу умуман бошқача ёндашув ва менталитет. Жамоа доим юрагимда қолади ва мен уларга омад тилайман, аммо бу бошқа клуб», — деди Чех.
Маълумот ўрнида, Петр «Челси»да 15 йил фаолият олиб борган ва 4 марта АПЛ чемпиони бўлган. Шунингдек, у 2012 йилги Чемпионлар Лигаси финалида жамоанинг илк Европа совринини қўлга киритишида ҳал қилувчи пеналтиларни қайтариб, катта ҳисса қўшган.