Бугун
1
Ўзбек

Бундеслига. «Бавария» Дортмнудда «Боруссия»ни енгиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади (видеошарҳ)

Футбол
28 феврал, 14:33
Кейн дублга эришди.
Бундеслига. «Бавария» Дортмнудда «Боруссия»ни енгиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади (видеошарҳ)
Фото: Getty Images

Германия чемпионатининг 24-турининг марказий ўйинида «Бавария» Дортмундда «Боруссия»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Дастлаб Шлоттербек ҳисобни очди. Кейинчалик Кейн дублни расмийлаштирди. 83-дақиқада Свенссон ҳисобни яна тенглаштирди. Аммо 87-дақиқада Киммих меҳмонларнинг ғалаба голига муаллифлик қилди.

Бу ғалабадан сўнг Компани жамоаси очколари сонини 63 тага етказиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади. «Асаларилар» 52 очко билан 2-поғонада.

Бундеслига. 24-тур
Боруссия Д – Бавария 2:3
Голлар: Шлоттербек 26, Свенссон 83 – Кейн 54, 70 пеналти, Киммих 87.
Боруссия Д: Кобел, Антон, Коуто, Свенссон, Шлоттербек, Забицер, Нмеча (Беллингҳэм, 75), Жан, Адейеми (Брандт, 75), Байер, Силва (Гирасси, 67).
Бавария: Урбиг, Станисич, Упамекано, Лаймер, Та, Киммих (Горецка, 90+2), Павлович, Олисе, Диас, Кейн, Гнабри (Мусиала, 62).

Бугунги янгиликлар