Live
1
Ўзбек

«Брайтон» Балебани сотишни режалаштирмаяпти — манба

Футбол
4 январ, 09:25
22 ёшли камерунликка «Ливерпул», «МЮ» ва «Тоттенҳэм» қизиқиш билдирмоқда.
«Брайтон» Балебани сотишни режалаштирмаяпти — манба
Фото: championat.com

«Брайтон» клуби раҳбарияти яримҳимоячи Карлос Балеба билан хайрлашиш нияти йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда клуб директорлар кенгаши раиси Пол Барбер айтиб ўтди.

«Бизга «Манчестер Юнайтед» билан боғлиқ бирор кимсадан қўнғироқ бўлмади. Карлос билан бу трансфер ойнасида ҳам, келажакда ҳам хайрлашиш бўйича на режамиз, на истагимиз бор.

У иқтидорли футболчи эканини биламиз ва олдинда унинг имкониятлари катта. Ҳозир эса у мавсумнинг иккинчи қисмида жамоамиз учун жуда муҳим ҳисобланади. Унинг Африка миллатлар кубогидан қайтишини интиқлик билан кутяпмиз», — деди Барбер talkSPORT’га берган интервюсида.

Маълумот учун, аввалроқ «Ливерпул» ҳам Балеба учун курашга қўшилгани, шунингдек, футболчига «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди. Балеба «Брайтон» сафида 2023 йил ёзидан буён тўп суриб келмоқда. У шу пайтга қадар барча мусобақаларда 96 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлган. Футболчининг клуб билан шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 60 млн еврони ташкил этади.

Бугунги янгиликлар