Бугун
38
Ўзбек

«Борнмут» Муҳаремович учун 35 млн евро сарфлашга тайёр

Футбол
9 июн, 16:02
Агар трансфер амалга ошса, у «олчалар» тарихидаги энг қиммат харидлардан бирига айланиши мумкин.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Борнмут» Муҳаремович учун 35 млн евро сарфлашга тайёр
Фото: Getty Images

«Сассуоло» ва Босния миллий жамоаси ҳимоячиси Ториқ Муҳаремович фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

The Athletic нашри хабар беришича, «Борнмут» клуби 23 ёшли футболчига жиддий қизиқмоқда. Унинг трансфери учун 35 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Хабар қилинишича, «Сассуоло» бундай таклифни кўриб чиқади, бироқ раҳбарият сотув нархини ошириш мақсадида бошқа жамоаларнинг қизиқиши кучайишини кутмоқчи.

Футболчининг кейинги сотуви ҳуқуқларининг бир қисми «Ювентус»га тегишли экани ҳақидаги келишув қўшимча омил саналади. Агар трансфер амалга ошса, у «олчалар» тарихидаги энг қиммат харидлардан бирига айланиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сассуоло Сассуоло
  • Борнмут Борнмут
Бугунги янгиликлар