Live
1
Ўзбек

Бокс. Тайсон Фюри Арcланбек Маҳмудовни мағлуб этди

Бокс
11 апрел, 22:30
Жанг тўлиқ давом этди.
Бокс. Тайсон Фюри Арcланбек Маҳмудовни мағлуб этди
Foto: Getty Images

12 апрелга ўтар кечаси Лондондаги «Тоттенҳэм Стэдиум»да бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Кечанинг асосий жангида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фюри (34-2-1) ва Арсланбек Маҳмудов (21-2) ўзаро тўқнаш келди.

Тўлиқ давом этган жангда Фьюри ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарори билан (120-108, 120-108, 119-109) ғалаба қозонди.

Бу британиялик боксчи учун 2024 йил декабридан бери биринчи бўлди — ўшанда у Александр Усикга ҳакамлар қарори билан ютқазганди.

Маҳмудов эса бу жангга қаторасига икки ғалаба билан келганди.

Фюри аввалроқ Уайлдер ва Чисора каби ёмон жанг ўтказса, уни отиб ташлашларига тайёрлигини айтганди.

Бугунги янгиликлар