Live
1
Ўзбек

Бибисара Ассаубаева: «Жавоҳир ғалаба қозонганида, мен ҳам нимадир ютгим келади»

Бошқа спортлар
15 апрел, 11:00
Қозоғистон вакили ҳам Номзодлар турнирида ғолиблик учун курашмоқда.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Бибисара Ассаубаева: «Жавоҳир ғалаба қозонганида, мен ҳам нимадир ютгим келади»
Foto: UzChess

Номзодлар турнирида аёллар ўртасидаги баҳслар ҳам давом этмоқда. Қозоғистонлик гроссмейстер Бибисара Ассаубаева украиналик Анна Музичук устидан ғалаба қозонгач, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу мен учун жуда ёқимли партия бўлди. Дебютдан кейин устунлик ҳам, вақт бўйича афзаллик ҳам бор эди. Лекин кейин хатолар қилдим ва бир пайт ўйин дурангга кетиши ҳам мумкин эди. Нима бўлганда ҳам охирида ютганимдан хурсандман.

Ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Кетма-кет икки марта ютқазганимдан кейин имкониятларим қолмади, деб ўйлагандим. Лекин охирги икки партияни ютиб, яна курашга қайтдим.

Охирги турда қўшимча босим бўлмайди, деб ўйлайман. Шунчаки ўйнамоқчиман. Қора доналарда ўйнайман, натижа қандай бўлишини эса кейин билиб оламиз.

Жавоҳир Синдаров? У учун жуда хурсандман ва фахрланаман. Жавоҳирни 5 йилдан бери биламан. Бирга улғайганмиз, бир-биримизнинг ютуқларимизни кузатиб келганмиз.

У — жуда яхши инсон, энг меҳрибон одамлардан бири. Бу ғалабани тўлиқ ҳақли равишда қўлга киритди.

Биз бир-биримизга доим ёрдам берамиз. У ғалаба қозонса, мен ҳам нимадир ютгим келади. Умид қиламанки, у жаҳон тожини ҳам қўлга киритади, — дея Ассаубаеванинг сўзларини келтиради UzChess.

Маълумот учун, ижтимоий тармоқларда Жавоҳир ва Бибисара ўртасида дўстона муносабатлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Бугунги янгиликлар