Бугун
1
Ўзбек

Бернардески Қатар клубининг таклифини рад этди

Футбол
19 июл, 07:25
Унинг «Болоня» билан амалдаги битими 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.
Бернардески Қатар клубининг таклифини рад этди
Фото: Getty Images

«Болоня» вингери Федерико Бернардески Қатар клубларидан бирининг таклифини қабул қилмади. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.

Манбага кўра, италиялик 32 ёшли футболчи фаолиятини «Болоня» сафида давом эттиришга қарор қилди.

Бернардески ўтган мавсум ушбу клубга эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. Унинг клуб билан амалдаги битими 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.

Ўтган мавсумда Федерико барча турнирлар доирасида 45 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, «Болоня» ўтган мавсум Италия А сериясида 8-ўринни эгаллаган эди. Янги чемпионатнинг биринчи турида улар 24 август куни ўз майдонида «Лацио»ни қабул қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Болонья Болонья
  • Қатар Юлдузлар лигаси Қатар Юлдузлар лигаси
Бугунги янгиликлар