Live
2
Ўзбек

Бензема барча даврларнинг энг яхши ҳужумчиси ким эканини айтди

Футбол
8 сентябр, 00:40
    15+
Карим ўзини энг яхши ҳужумчилардан бири деб ҳисоблашини тан олди, аммо 1-ўринга қўймади.
Бензема барча даврларнинг энг яхши ҳужумчиси ким эканини айтди
Фото: Getty Images

Франциялик футболчи Карим Бензема барча даврларнинг энг яхши ҳужумчиси мақоми учун баҳсда кимни ўзидан юқори баҳолашини айтди.

«Реал» ва Франция миллий жамоасининг собиқ футболчиси ўзини энг яхши ҳужумчилардан бири деб ҳисоблашини тан олди, аммо 1-ўринга қўймади.

— Сен барча даврларнинг энг яхши уч ҳужумчиси қаторига кирасанми?

— Ҳа.

— Ўзингни энг яхшиси деб ҳисоблайсанми? Агар йўқ бўлса, ким сендан яхшироқ?

— Йўқ. Энг яхшиси – R9, яъни бразилиялик Роналдо, – деди 38 ёшли футболчи.

Аввалроқ Карим Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клубини тарк этиб, эркин агентга айланди. Ундан аввал «Ал Иттиҳод» шарафини ҳимоя қилган Бензема Саудия Арабистонига кўчиб ўтишидан олдин 14 йил давомида «Реал» сафида ўйнаган.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар