Бугун
1
Ўзбек

«Барселона» Лаутарони сотиб олиши мумкин

Футбол
7 декабр, 02:15
Каталонияликлар марказий ҳужумчи қидиряпти, «Интер» форварди Лаутаро Мартинес бу рўйхатдаги асосий номзод.
«Барселона» Лаутарони сотиб олиши мумкин
Foto: Getty Images

«Барселона» келажакдаги трансфер ойналари учун режалаштириш ишларини бошлади ва асосий устувор йўналишлардан бири — жаҳон даражасидаги марказий ҳужумчини харид қилиш.

ESPN манбасига кўра, журналист Руди Галеттининг маълумотига кўра, «Интер» форварди Лаутаро Мартинес каталонияликлар рўйхатидаги етакчи номзодга айланди.

28 ёшли футболчи «Барселона» спорт директори Декунинг диққат марказида бўлиб, жамоа янги юлдуз ҳужумчини топиш учун бозорни ўрганмоқда.

Жорий мавсум Мартинес барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди. Унинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган бўлиб, Трансфермаркт маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 85 млн еврони ташкил этади.

Бугунги янгиликлар