Испаниянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик ҳозирча Италиянинг «Интер» жамоаси ҳимоячиси Алессандро Бастонининг трансферига розилик билдиргани йўқ.
Бу ҳақда Barcauniversal.com хабар бермоқда.
«Тренер Ҳанс Фликнинг якуний тасдиғини олмай туриб, кейинги ҳаракатлар амалга оширилмайди. Деку учун бу ҳимояни кучайтириш борасида биринчи даражали вазифа ҳисобланади. Ҳозирда Флик ҳимоячининг баъзи техник хусусиятларини баҳолаётгани айтилмоқда.
Аввалроқ хабар қилинганидек, 27 ёшли Алессандро Бастонининг «Интер»дан «Барселона»га трансфер суммаси 50-60 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.
Transfermarkt портали ҳимоячининг актуал трансфер нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.