«Астон Вилла» Туркия чемпионатидан трансферни амалга оширди.
Бирмингҳэм клуби «Қосимпошо»нинг 19 ёшли ҳимоячиси Ёсин Ўзжанни ўз сафига қўшиб олди.
Туркиялик футболчи трансфери учун 7 млн евро тўланди ва у билан 2029 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзоланди.
Ўзжан ўтган мавсумда Туркия чемпионатида 34 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилган. У марказий ҳимоя ва чап қанот ҳимояси позицияларида ўйнай олади.
«Астон Вилла» аввалроқ Рэшфорд, Асенсио ва бошқа бир қатор футболчилар билан хайрлашганини эълон қилганди.