Қатарда ўтаётган Араб кубогида иккинчи яримфиналчи аниқланди.
Фаластин ва Саудия Арабистони миллий жамоалари ўртасидаги чоракфинал беллашувида асосий вақтда томонлар биттадан тўп киритишди. Ўйин пеналтилар сериясига қараб кетаётган бир вақтда — 115-дақиқада Эрве Ренар жамоаси гол уриб, ғалабани илиб кетди.
Саудия яримфиналда Иордания — Ироқ жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.
Аввалроқ биринчи чоракфиналда Марокаш Суриядан минимал ҳисобда устун келганди.
Араб кубоги. 1/4 финал
Фаластин — Саудия Арабистони 1:2
11 декабр, «Лусайл»
Голлар: Даббаг (64) — Ал Бурайкан (54, пеналти), Канно (115).