Қатарда ўтаётган араб мамлакатлари кубогида 2-тур баҳслари бошланди.
А гуруҳида мезбон Қатар (1) Суриядан (4) 90-дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди.
Фаластин (4) эса Тунисга (1) қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, икки тўп фарқидаги мағлубиятдан қутулиб қолди.
Эслатиб ўтамиз, 1-турда Фаластин кутилмаганда мезбонларни мағлуб этган, Сурия эса Тунисдан устун келганди.
Араб кубоги. 2-тур. 4 декабр
Қатар — Сурия 1:1
Голлар: Алаа (77) — Ҳарбин (90).
Фаластин — Тунис 2:2
Голлар: Ҳамдан (61), Қанбар (85) — Лаюни (16), Шауат (51).