АПЛ. Шимолий Лондон дербиси учун таркиблар маълумАнглия чемпионатининг 12-туридан ўрин олган марказий баҳс учун таркиблар эълон қилинди.
Шимолий Лондон дербисида пешқадам «Арсенал» ўз уйида «Тоттенҳэм»ни қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.
Эътиборлиси, жамоаларнинг Премер-лигадаги ўзаро сўнгги 6 ўйинидан бери «тақачилар» ғалаба нималигини билишмайди.
Артета жамоаси турнир жадвалида 26 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Тоттенҳэм» 18 очко билан 9-поғонага жойлашган.
АПЛ. 12-тур
Арсенал — Тоттенҳэм
23 ноябр, «Эмирейтс»
Арсенал — Райя, Тимбер, Салиба, Ҳинкапи, Калафиори, Эзе, Субименди, Райс, Сака, Троссар, Мерино.
Тоттенҳэм — Викарио, Ромеро, ван де Вен, Данзо, Спенс, Удоги, Палиня, Бентанкур, Қуддус, Одобер, Ришарлисон.