АПД 2-тур доирасида «Ливерпул» сафарда «Нюкасл» меҳмони бўлди.
Беллашув 3:2 ҳисобида амалдаги чемпионларнинг ғалабаси билан якунланди. Дастлаб меҳмонлар Гравенберх ва Экитикенинг голлари эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди.
Бироқ иккинчи бўлимда майдон эгалари Гимараэс ҳамда Осуланинг голларидан сўнг мувозанатни тиклади. Шунга қарамай, 90+10-дақиқада 16 ёшли Нгумоҳа «қизиллар»нинг ғалаба голига муаллифлик қилди. Қайд этиш лозим, бу Рионинг АПЛдаги дебют голи эди.
АПЛ. 2-тур
Нюкасл — Ливерпул 2:3
«Сент Жеймс Парк», Нюкасл-апон-Тайн.
Голлар: Гимараэс 57, Осула 88 — Гравенберх 35, Экитике 46, Нгумоҳа 90+10.
Нюкасл: Поуп — Триппиер, Шер, Бёрн, Ливраменто — Бруно, Тонали, Жоэлинтон — Эланга, Гордон, Барнс.
Ливерпул: Алиссон — Собослаи, Конате, ван Дейк, Керкез — Жонс, Гравенберх — Салоҳ, Вирц, Гакпо — Экитике.
Ушбу учрашувдаги барча голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг: