«Ролан Гаррос»да ғалаба қозонган дунёнинг олтинчи ракеткаси, россиялик Мирра Андреева ҳозирги спорт формаси ҳақида гапирди. Мусобақа финалида Андреева полшалик Майя Хвалинскани 6:3, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
«Ўйлашимча, ҳозир мен фаолиятимдаги энг яхши теннисни намойиш қиляпман — бу инкор этиб бўлмайдиган факт. Биласизми, профессионал даражада фаолият олиб бораётганимдан буён бу энг яхши натижалар ҳисобланади. Шунингдек, Дубай ва Индиан‑Уэллсда харддаги мусобақадаги ғолибликни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Энди эса мен «Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақада зафар қучдим. Бу ҳам сўзларим исботи бўла олади», - дея Мирранинг сўзларидан иқтибос келтиради Punto de Break.