Бугун
14
Ўзбек

Аморим «Бенфика»ни бошқармайди

Футбол
21 май, 00:00
41 ёшли мутахассис билан ҳеч қандай музокаралар ўтказилмаган.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Аморим «Бенфика»ни бошқармайди
Фото: Getty Images

«Бенфика» раҳбарияти тез орада «Реал»га қайтиши кутилаётган Жозе Моуринио ўрнига мураббий изламоқда. Бу ҳақда A Bola нашри хабар берди.

«Бургутлар» рўйхатидаги асосий номзодлардан бири Рубен Аморим эди. Бироқ бу миш-мишлар тасдиғини топмади.

Маълум қилинишича, «Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Португалияга қайтишга қизиқиш билдирмаяпти. У фаолиятини бошқа Европа чемпионатида давом эттириш ниятида. Шунингдек, 41 ёшли мутахассис билан ҳеч қандай музокаралар ўтказилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Аморим шу йил январ ойи бошида «қизил иблислар» бош мураббийи лавозимидан озод этилганди. У бундан аввал «Спортинг» ва «Брага» жамоаларида ишлаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Benfica Benfica
Бугунги янгиликлар