Мавсум бошида «Андижон» сафига қўшилган словениялик 23 ёшли ярим ҳимоячи Алтин Крезиу «бургутлар» билан хайрлашди. Бу ҳақида Андижон клуби матбуот хизмати хабар берди.
«Айтиш лозимки, ҳар икки томоннинг ўзаро келишувига кўра амалдаги шартнома бекор қилинди.
Крезиу «бургутлар» таркибида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди», — деб ёзилади хабарда.