«Ал Ҳилол»нинг уругвайлик ҳужумчиси Дарвин Нунеc «Ал Дирия»га ўтди, деб хабар бермоқда машҳур инсайдер Фабрицио Романо.
Клублар уругвайлик футболчини 2026/27-йилги мавсум охиригача ижараси борасида келишиб олдилар.
Маълум бўлишича, «Ал Дирия» иш ҳақи бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади, бироқ шартномада сотиб олиш ҳуқуқи кўзда тутилмаган. Нунеcнинг янги клубга ташрифи аллақачон режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дарвин «Трабзонспор»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади