Live
3
Ўзбек

Доку жароҳат туфайли бир неча ҳафтани ўтказиб юборади

Футбол
19 август, 10:11
Белгиялик Англия Суперкубоги учун «Арсенал»га қарши ўйинда жароҳат олди.

«Манчестер Сити» вингери Жереми Доку яна бир бор жароҳатланди ва энди бир неча ҳафтани майдон ташқарисида ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Nieuwsblad хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, 24 ёшли футболчи АПЛ янги мавсуми биринчи тури доирасида «Борнмут»га қарши ўйнамаслиги аниқ. «Сити»дагилар бу жароҳат Доку жаҳон чемпионатидан кейин дуч келган муаммолар билан бевосита боғлиқ бўлиши мумкин деб ҳисоблашмоқда. Турнирдан сўнг у оғир вирусли инфекция ва тўпиғидан жароҳат олиб, мавсумга тўлиқ тайёргарлик кўра олмади.

Маълумот учун, Доку тикланиш жараёнини бошдан ўтказиши талаб қилинади. Белгияликнинг қайтиш муддати жароҳатнинг табиати ва унинг даволанишга бўлган муносабатига боғлиқ бўлади.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар