Live
3
Ўзбек

«Ливерпул» яримҳимоячиси 35 миллион евро эвазига «Интер»га ўтмоқда — Романо

Футбол
19 август, 09:44
Кертис Жонс фаолиятини А Серияда давом эттиради.
«Ливерпул» яримҳимоячиси 35 миллион евро эвазига «Интер»га ўтмоқда — Романо
Фото: Gettyimages

Миланликлар «Ливерпул» футболчиси Кертис Жонснинг трансфери бўйича келишувга эришди, деб хабар бермоқда машҳур инсайдер Фабритсио Романо.

Манбага кўра, мерсисайдликлар футболчини 35 миллион еврога сотишга рози бўлишган. Жонс тез орада тиббий кўрикдан ўтади.

25 ёшли англиялик футболчи билан шартнома 2027 йилгача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Жонс барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар