Жумладан, жамоа таркибни кучайтириш ишларини ҳам унутмаяпти. Қирғизистон чемпионати вакили «Алай» жамоасида тўп тепиб келаётган ёш яримҳимоячи Аббос Абдуғаффоров эндиликда «Қизилқум» шарафини ҳимоя қилади. Клуб футболчи билан мавсум охиригача шартнома имзолади.

«2004 йилда туғилган ярим ҳимоячи Андижон футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида Аббосбек жами 14 та учрашувда майдонга тушиб, бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол этган.
Аббосга клубимиздаги фаолиятида омад тилаган ҳолда, «Қизилқум» аҳил оиласига хуш келибсан деб қоламиз!», - дейилади клуб хабарида.