Live
4
Ўзбек

Жон Жонс: «Чимаев оғир вазнда ҳам муваффақиятли жанг қила олади»

MMA
28 ноябр, 02:25
UFC собиқ чемпиони Ҳамзатнинг имкониятлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Жон Жонс: «Чимаев оғир вазнда ҳам муваффақиятли жанг қила олади»
Фото: ESPN

UFC собиқ чемпиони Жон Жонс Ҳамзат Чимаевнинг имкониятлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Ўйлашимча, Чимаев ҳатто оғир вазн тоифасидаги жангчилар билан рақобатлаша оладиган даражада йирик гавдага эга.

Ишончим комилки, у Алекс Перейра, Магомед Анкалаев ва бошқа шу каби жангчиларга қарши баҳсларда ҳам ўзини ажойиб тарзда намоён эта олади», — деди Жонс.

Эслатиб ўтамиз, Ҳамзат Чимаев профессионал фаолияти давомида 16 та жанг ўтказиб, 15 бор ғалаба қозонган ва бир марта мағлубиятга учраган.

Шу йилнинг май ойида Чимаев Шон Стриклендга қарши кечган баҳсда ҳакамлар қарорига кўра мағлубиятга учраб, UFC'нинг ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камаридан маҳрум бўлганди.

Қайд этиш лозим, Ҳамзат 2025 йилда Дрикус дю Плесисини мағлуб этиб, чемпионлик камарига эга чиққанди. Шу тариқа, у камарни илк бор ҳимоя қилишидаёқ рақибига ютқазиб қўйди.

Бугунги янгиликлар