«Лилл» клуби ҳужумчи Оливе Жиру билан шартномани узайтирганини эълон қилди.
«Саргузаштимни бу ерда давом эттиришдан жуда хурсандман. «Лилл»да ўзимни ажойиб ҳис қиляпман, менга ҳаммаси ёқяпти. Доим кўпроғига интиламан ҳамда янги мавсумда буни давом эттириб, янада яхшироқ натижаларга эришишга қатъий қарор қилганман», — дея Жирунинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
Ўтган мавсумда 39 ёшли форвард барча турнирлар доирасида 44 та ўйинда 11 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Футболчи фаолияти давомида «Монпеле», «Арсенал», «Челси», «Милан» ва «Лос-Анжелес» клубларида ўйнаган. Франция миллий жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган.