Live
1
Ўзбек

Жезуш: «Роналдунинг миллий жамоага қайтиши? Ўтмиш менинг қарорларимга таъсир қилмайди»

Футбол
18 сентябр, 13:38
    12
41 ёшли ҳужумчи навбатдаги йиғин учун миллий жамоага яна таклиф этилди.
Жезуш: «Роналдунинг миллий жамоага қайтиши? Ўтмиш менинг қарорларимга таъсир қилмайди»
Фото: Getty Images

Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

41 ёшли ҳужумчи навбатдаги йиғин учун миллий жамоага яна таклиф этилди.

«Роналду? Биз учун унинг бугунги ўйини муҳим, ўтмиш аҳамиятли эмас. Агар у яхши ўйнаса, майдонга тушади. Агар ўйини талаб даражасида бўлмаса, у майдонда бўлмайди. Унинг мақоми бошқалардан фарқ қилади, бешта «Олтин тўп»и бор, аммо бу қарорларимга таъсир қилмайди»», – дея Жорже Жезушнинг сўзларини The Touchline келтиради.

Португалия терма жамоасининг навбатдаги учрашуви 24 сентябр куни бўлиб ўтади. Жорже Жезуш шогирдлари шу куни Лига миллатлари доирасида ўз майдонида Уэлс термасига қарши баҳс олиб боради. Шунингдек, Норвегия (27 сентябр), октябр ойида эса Дания (1 октябр) ва Норвегия (4 октябр) миллий жамоалари билан баҳс олиб боради.

Аввалроқ Португалия миллий жамоасининг FIFA кунлари учун қайдномаси эълон қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

12 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар