«Лестер Сити»нинг собиқ форварди Жейми Варди фаолиятини Қозоғистон чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Offside.kz нашри хабар берди.
Манбага кўра, англиялик 39 ёшли форвардга Қозоғистонда чемпионлик учун курашаётган клубларидан бири қизиқиш билдирмоқда. Бу келишув ёзги трансфер ойнаси вақтида амалга оширилиши кутилмоқда.
Жейми ҳозирда «Кремонезе» жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу клуб билан шартномаси ёзда ниҳоясига етади.
Бу мавсумда у клуб сафида барча турнирлар доирасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол муаллигига айланган. Transfermarkt портали Вардининг қийматини 1 миллион еврога баҳоламоқда.