Африка қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши гуруҳ босқичида ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллаган энг яхши 4 жамоа иштирокида плей-офф баҳслари ўтказилмоқда.
Биринчи яримфиналда Нигерия Габонни қўшимча бўлимларда йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Осимҳен дублга эришди ва жамоадошлари билан курашни давом эттирадиган бўлди. Обамеянг сардорлигидаги габонликлар эса мундиалга бормайдиган бўлди.
Иккинчи яримфиналда бугун, 13 ноябр куни Камерун ва Конго ДР ўзаро тўқнаш келади. Ғолиб Нигерияга қарши 16 ноябр кунги финалда ўйнайди.
Финал ғолиби эса қитъалараро плей-оффга йўл олади ва унда ҳам ғалаба қозонсагина, жаҳон чемпионатига боради.
ЖЧ-2026 саралаши. Африка
Плей-офф. Яримфинал
Нигерия — Габон 4:1
13 ноябр. Марокаш
Голлар: Адамс (78), Эжуке (98), Осимҳен (102, 110) — Лемина (89).