Бугун
14
Ўзбек

Жазоир ўз тарихида 5-бор жаҳон чемпионатига чиқди

Футбол
9 октябр, 13:52
ЖЧ-2026 иштирокчилари сони 20 тага етди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Жазоир ўз тарихида 5-бор жаҳон чемпионатига чиқди
Foto: Getty Images
09.10.2025 FT ЖЧ. Саралаш. Африка Сомали Сомали 0 : 3 Жазоир Жазоир

АҚШ, Канада ва Мексикада ўтадиган жаҳон чемпионатининг яна бир иштирокчиси маълум бўлди.

Африка қитъасида ўтаётган саралашнинг 9-тур баҳсларидан бирида Жазоир Сомалини йирик ҳисобда енгиб, муддатидан аввал мундиал йўлланмасига эга чиқди.

Маҳрез ва жамоадошлари (22) бир тур қолганида 2-ўриндаги Уганда (18) билан 4 очколик фарқни юзага келтириб, сўнгги турни ўзлари учун расмиятчиликка айлантиришди.

Жазоир ЖЧ-2026нинг 20-қатнашчиси бўлди. Бунгача АҚШ, Канада, Мексика, Япония, Янги Зеландия, Эрон, Аргентина, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Иордания, Австралия, Бразилия, Эквадор, Уругвай, Колумбия, Парагвай, Марокаш, Тунис ва Миср ҳам йўлланма қўлга киритганди.

Жазоир 5-бор мундиал иштирок этади. Дебют 1982 йилга тўғри келади. Ундан сўнг жамоа 1986, 2010 ва 2014 йилги мундиалларга ҳам борган. Энг яхши натижаси — 1/8 финал (2014 йил).

ЖЧ-2026 саралаши. Африка
G гуруҳи. 9-тур
Сомали — Жазоир 0:3
Голлар: Амура (6, 57), Маҳрез (19).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сомали Сомали
  • Жазоир Жазоир
  • ЖЧ. Саралаш. Африка ЖЧ. Саралаш. Африка
Бугунги янгиликлар