Жорий йил 3-27 ноябр кунлари Қатарда футбол бўйича U-17 Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақага Осиё қитъасининг амалдаги ғолиби сифатида борадиган Ўзбекистон U-17 жамоаси турнир учун якуний таркибни эълон қилди:
Дарвозабонлар: Иброҳим Шокиров, Абдулмалик Анваров, Неъматуллоҳ Рустамжонов
Ҳимоячилар: Муҳамммад Ҳакимов, Амирҳон Мурадов, Муҳамммадали Мусаҳанов, Беҳруз Саидмуродов, Муминжон Баҳодирҳонов, Азизбек Абдумуминов
Ярим ҳимоячилар: Қаҳрамон Тургунов, Азизбек Эримбетов, Абдусамад Саидов, Муҳамммад Ҳабибуллаев
Ҳужумчилар: Садриддин Ҳасанов, Нурбек Сарсенбаев, Сайфиддин Содиков, Жамшидбек Рустамов, Асилбек Алиев
Мураббий: Исломбек Исмоилов
Маълумот учун, Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 жамоаси Парагвай, ва Панама ва Ирландия ўсмирлари билан бирга «J» гуруҳидан ўрин олган. Осиё чемпионларининг дастлабки ўйини 5 ноябр куни Панама U-17 жамоасига қарши кечади.