Бугун
30
Ўзбек

Ўзбекистон Қирғизистонни доим мағлуб этган — ўзаро ўйинлар тарихи ва статистикаси

Футбол
5 сентябр, 06:48
Бугун жамоалар CAFA Nations Cup тоирасида ўзаро беллашади.
Ўзбекистон Қирғизистонни доим мағлуб этган — ўзаро ўйинлар тарихи ва статистикаси
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси Қирғизистон билан ҳозиргача 12 марта куч синашган ва ўйинларнинг барчасида «оқ бўрилар» ғалаба қозонган. Тўплар нисбати ҳам ўзбекистонликлар фойдасига, 43-7.

Қўшнилар биринчи марта 1992 йили Марказий Осиё кубоги турнирида ўзаро тўқнаш келишган. 23 август санасида бўлиб ўтган ўйинда Ўзбекистон миллий жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шуҳрат Мақсудов 59-дақиқада тарихий гол муаллифига айланган бўлса, жамоа сардори Азамат Абдураимов қирғизлар посбони Александр Агарин дарвозасига белгиланган пеналтиларни аниқ амалга ошириб дублни ўз ҳисобига расмийлаштирган. Ушбу беллашув «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган ва 1300 мухлис учрашувни томоша қилиш учун ташриф буюрган. Баҳсни Туркманистонлик ҳакам Константин Парзалис бошқариб борган.

Жамоалар ўртасидаги охирги ўйин эса 2026 йилги жаҳон чемпионати саралш баҳсларининг 3-босқич жавоб учрашувида бўлиб ўтган. 2025 йил 20 март куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган баҳс тақдирини Ҳожиакбар Алижоновнинг 40-дақиқадаги ягона голи ҳал қилди. Беллашувда Элдор Шомуродов пеналтидан фойдалана олмаганди.

Ўзбекистон 8та баҳсда йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва уларнинг энг каттаси 2007 йили сафарда қайд этилган — 0:6.

Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий жамоаларининг ўзаро ўйинлар статистикаси қуйидагича кўринишга эга.

Ўзбекистон 1:0 Қирғизистон (2025)

Қирғизистон 2:3 Ўзбекистон (2024)

Ўзбекистон 4:1 Қирғизистон (2023)

Ўзбекистон 3:1 Қирғизистон (2022)

Ўзбекистон 3:1 Қирғизистон (2019)

Ўзбекистон 5:0 Қирғизистон (2017)

Ўзбекистон 4:0 Қирғизистон (2011)

Қирғизистон 0:3 Ўзбекистон (2011)

Қирғизистон 0:6 Ўзбекистон (2007)

Ўзбекистон 3:0 Қирғизистон (1994)

Қирғизистон 2:6 Ўзбекистон (1992)

Ўзбекистон 3:0 Қирғизистон (1992)

Қирғизистон миллий жамоаси дарвозасига гол урган ўзбекистонликлар рўйхати:

Игор Сергеев - 4 та

Улуғбек Бақоев - 4 та

Шуҳрат Мақсудов - 3 та

Азамат Абдураимов - 3 та

Рустам Абдуллаев - 2 та

Баҳодир Насимов - 2 та

Александр Гейнрих - 2 та

Жалолиддин Машарипов - 2 та

Элдор Шомуродов - 2 та

Улуғбек Рўзимов - 1 та

Рустам Дўрмонов - 1та

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев - 1 та

Анвар Солиев - 1 та

Яннис Манзукас - 1 та

Владимир Шишелов - 1 та

Виктор Карпенко - 1та

Марат Бикмаев - 1 та

Сервер Жепаров - 1та

Сардор Рашидов - 1 та

Сардор Мирзаев - 1 та

Достон Ҳамдамов - 1 та

Жамшид Искандеров - 1 та

Аббос Файзуллаев - 1 та

Азизбек Амонов - 1та

Ғолиб Ғайбуллаев - 1та

Остон Ўрунов - 1та

Ҳусниддин Алиқулов - 1та

Ҳожиакбар Алижонов - 1 та

Бугунги янгиликлар