Шу йилнинг 19 сентябр куни Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳрида Осиё ўйинларига старт берилади.
4 октябрга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон бокс жамоасининг таркиби маълум бўлди. Бу ҳақда мамлакат бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақада Ўзбекистон жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган боксчилар таркиби қуйидагича:
Эркаклар:
55 кг: Самандар Олимов
60 кг: Абдумалик Халоков
70 кг: Шавкатжон Болтаев
80 кг: Фазлиддин Эркинбоев
90 кг: Тўрабек Хабибуллаев
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров
Бош мураббий: Тўлқин Қиличев.
Мураббийлар: Хуан Энрике Стейнерс, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Ғофуров, Нодир Ғуломов, Алимардон Достонов, Шерзодбек Аҳмаджонов.
Аёллар:
51 кг: Феруза Казакова
54 кг: Нигина Ўктамова
60 кг: Ситора Турдибекова
65 кг: Навбаҳор Ҳамидова
75 кг: Азиза Зокирова
Бош мураббий: Элшод Расулов.
Мураббийлар: Барбаро Фернандез Хименез, Ислом Тожибоев, Азим Худайқулов.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида бокс бўйича 11 нафар спортчи билан иштирок этади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади