Бугун
43
Ўзбек

Ўзбек боксчилари Хитойда 8 та медални қўлга киритишди

Бошқа спортлар
17 июл, 14:43
Бир неча кун давом этган халқаро турнир якунланди.
Ўзбек боксчилари Хитойда 8 та медални қўлга киритишди
photo: boxing Uzbekistan

Хитойнинг Цзуни шаҳрида катталар ўртасида Халқаро турнир бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон жамоаси аъзолари ҳам иштирок этдилар. Финал баҳсларидан сўнг ўзбек боксчилари мусобақани 3 та олтин, 1 кумуш ва 4 та бронза медаллари билан якунлайдиган бўлишди.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медал:
-63,5 кг. Абдуллоҳ Маъдаминов
+92 кг. Арман Маханов
-66 кг: Дилфуза Бекова

Кумуш медал:
-57 кг. Нигина Ўктамова

Бронза медал:
-71 кг. Самандар Ҳабибуллаев
-50 кг. Зилолахон Юсуфова
-54 кг. Мухлиса Хушвақтова
-60 кг. Рашида Тагирова

Мураббийлар: Нурсултон Бўрихонов, Рамзжон Аҳмедов. Фаррух Жўраев, Лазизжон Шарифжонов.

Бугунги янгиликлар