Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ҳимоячиси Дестини Удожи фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Қайд этилишича, Туриннинг «Ювентус» клуби 23 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, Удожи «Тоттенҳэм» таркибида дахлсиз футболчи сифатида қаралмаяпти. Агар «Ювентус» 15 миллион евро миқдорида таклиф билан чиқса, Лондон клуби италиялик ҳимоячини сотишга рози бўлиши мумкин.
Удожи 2022 йил августидан буён «тақачилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Бу мавсумда Дестини Англия чемпионатида 3 та учрашувда майдонга тушди.
Аввалроқ «Ювентус» «Ливерпул»нинг 19 ёшли марказий ҳимоячиси Жованни Леонига қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.