Live
6
Ўзбек

Вирц — Салоҳнинг «Ливерпул»дан норози бўлишига асосий сабабларидан бири

Футбол
11 декабр, 07:10
Салоҳ Вирцни «келажак юлдузи» сифатида кўрган клуб раҳбариятидан норози.
Вирц — Салоҳнинг «Ливерпул»дан норози бўлишига асосий сабабларидан бири
Foto: Getty Images

«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ клуб раҳбариятидан норози бўлишининг сабаби сифатида янги футболчи Флориан Вирцнинг «келажак юлдузи» мақомига эга бўлишини кўрсатмоқда. Бу ҳақда The Touchline X ижтимоий тармоғида Bild нашрига таяниб хабар берди.

Немис яримҳимоячиси ўтган ёзда «Байер Леверкузен»дан «Ливерпул»га келиб, клуб тарихидаги энг қиммат харид бўлган эди.

Салоҳ 2017 йил ёзидан буён «қизиллар» сафида ўйнаб келмоқда ва жамоа билан АПЛ, Чемпионлар лигаси, ички кубоклар, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва бошқа совринларни қўлга киритган. Футболчининг «Ливерпул» билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.

Бугунги янгиликлар