Лондоннинг «Вест Ҳэм» клуби янги бош мураббий номини эълон қилди.
Эндиликда «болғачилар»ни Нуну Эшпириту Санту бошқариб боради. Португалиялик мутахассис «Вест Ҳэм» билан 3 йиллик шартнома имзолади.
Нуну жамоа бош мураббийи сифатидаги илк учрашувини душанба куни ўтказади. Ўша куни жамоа АПЛ доирасида «Эвертон»га қарши майдонга тушади.
Аввалроқ Лондон клуби бош мураббий Грэм Поттерни истеъфога чиқарганди. Поттер 2025 йилнинг январидан бери «болғачилар»ни бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа 25 ўйинда атиги 6 бор ғалаба қозонди.