Live
1
Ўзбек

Уилямс фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттириши мумкин

Футбол
6 январ, 08:20
Лондонликлар уни Жонсонга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Уилямс фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттириши мумкин
Фото: All Football

«Атлетик» вингери Нико Уилямс фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Крис Коуллин хабар берди.

Маълум қилинишича, «тақачилар» 23 ёшли испаниялик футболчини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Лондон клуби вакиллари Уилямсни жамоани тарк этган Жонсонга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Шунга қарамай, Никони қўлга киритиш осон бўлмайди. Чунки унинг «Атлетик» билан тузилган шартномаси 2035 йилга қадар амал қилади ва йиллик маоши тахминан 21 миллион еврога тенг.

Маълумот ўрнида, бу мавсум Уилямс барча мусобақаларда 19 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ҳамда 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг нархини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.

Бугунги янгиликлар