Live
7
Ўзбек

УЕФА президенти Европа чемпионати саралаш форматига ўзгартириш киритишга рухсат берди

Футбол
13 октябр, 00:28
Ташкилот вакиллари ўзгаришларнинг тафсилотлари ҳақида ҳозирча изоҳ бергани йўқ.
УЕФА президенти Европа чемпионати саралаш форматига ўзгартириш киритишга рухсат берди
ФОТО: Getty Images

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) президенти Александр Чеферин Европа чемпионати саралаш тизимини такомиллаштириш зарурлигини айтди.

«Эҳтимол, саралаш ўйинлари бошқача форматда ўтказилади. Учрашувлар сони ошмайди, лекин турнир шакли янада қизиқарли бўлади. Ҳозир биз айнан шу масалани муҳокама қилапмиз», — деди Чеферин.

Манбага кўра, УЕФА янги форматни ишлаб чиқишда ўзининг бошқа мусобақаларида — Миллатлар лигаси ёки Чемпионлар лигасида қўлланилаётган саралаш тизимларидан илҳомланиши мумкин.

Шунингдек, УЕФА вакиллари форматдаги ўзгаришларнинг тафсилотлари ҳақида ҳозирча изоҳ беришдан бош тортганини таъкидлаб ўтган.

Бугунги янгиликлар